Капалак

Капалакжон, капалак,

Ўзингсан жажжи малак.

Гулдан-гулга қўнасан,

Гуллар бўйин биласан.

Гоҳ ҳавога, гоҳ гулга

Ўчиб-қўниб юрасан.

Самода парвоз қилиб,

Ҳаёт завқин сурасан.

Капалакжон, капалак,

Шу озод юрт сеники.

Биз ҳам сендек озодмиз,

Бахту иқбол бизники.

Машҳура ФАЗЛИДДИНОВА,

40-мактаб ўқувчиси.