Она тилим

Тилни билмоқ элни билмоқдир,

Ҳар тилнинг ўз файзи, кўрки бор.

Тил камолот калити, дерлар,

Она каби севмоқлик даркор.

Она тили – муқаддас, дўстлар,

Унда она халқнинг меҳри бор.

Ҳар бир сўзу иборамизда

Ҳазрат Навоийнинг сеҳри бор.

Туркий тилим тарих қаъридан

Давримизга соғ-омон келди.

Истиқлолнинг шарофати-ла

Давлат тили, дея аталди.

Тилимизни ардоқланг, дўстлар!

Ҳурмат бажо айланг доимо.

Ўзга тилга алишманг сира,

Бор бўлсин у тургунча дунё.

Машҳура ФАЗЛИДДИНОВА,

40-мактаб ўқувчиси.