Туюқлар

Дўстим, дўстнинг баҳоси бўлмасин танга,

Дўстдан дўстга жароҳат етмасин танга.

Дўст бошига иш тушса, ҳузурига чоп,

Четда туриб демагил: «Дўст ҳоли танг-а?»

******

Баҳор келса, чечаклар чаппар уриб гуллайди,

Яхши инсонлар бор жой доим яшнаб, гуллайди.

Оғзи бўш бесубутни ошно этсангиз сирга,

Дуч келган ҳар одамга у оғзидан»гуллайди».

******

Кўклам келди, тупроқ узра дона сочилди,

Қизалоқлар тол баргидан бошга соч илди.

Баҳоройнинг юзидаги фусунни кўриб,

Шодонликдан завқу шавқим ҳар ён сочилди.

******

Гўзал, барно синглим – юзлари олим,

Сенга кўнгил қўйибди қўшнинг Олим.

Унга маликалардек шартингни айт:

Шаҳарда ўқиб келсин, бўлиб олим.

Ўринбой МЎМИНОВ.