«ЯГОНАСАН, МУҚАДДАС ВАТАН!»
Бирлашган маданият марказида «Ягонасан, муқаддас Ватан!» Республика кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Туман ҳокимлиги, туман маданият бўлими, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур танловда маданият марказлари қошидаги тўгараклар қатнашчилари, ҳудудлардаги ижодкор ёшлар ўзларининг она-Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлари билан қатнашдилар.
Танлов якунига кўра олий ўринни «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли қўлга киритди. Абдураҳим Боқижонов, Сардор Мирзаабдуллаев, Ўткирбек Мамадалиев каби иқтидорли ёшлар фахрли ўринларни эгаллашди. Уларга танлов ташкилотчиларининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди.

