ДАВРА СУҲБАТИ

Маълумки, бу йил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайлов бўлиб ўтади. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган изчил демократик ислоҳотлар, Сайлов кодексининг қабул қилиниши бўлажак сайлов сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичда, очиқ, ошкоралик тамойиллари асосида кучли партиялараро рақобат, ғоялар ва дастурлар кураши остида бўлиб ўтишидан далолат.

Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган ЎзЛиДеП туман кенгашининг йиғилишида партиянинг янгиланган дастури ва сайловолди дастури лойиҳасига таклифлар билдирилди. Унда партия сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси «Аёллар қаноти» раиси Севара Муслимова, ЎзЛиДеП вилоят кенгаши раиси ўринбосари, аппарат раҳбари Абдулаҳад Алимбоев, «Аёллар қаноти» раиси Муаззам Ворисова, партия туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати Барнохон Мирзамовалар иштирок этдилар ва сўзга чиқдилар. Партиядан туман Кенгашига сайланган депутатлар, фаоллар томонидан турли таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Наргиза ҚОЗИРАҲИМОВА,

ЎзЛиДеП туман кенгаши аппарат раҳбари.