РЕЖАСИ ПУЧ ЎҒРИ
Уйчи шаҳарчаси марказидаги дўконлардан бирига ярим кечаси ўғри тушди. Воқеа жойига ИИБ ходимлари ўз вақтида етиб келишди. Ўзи билан 12 млн. сўмлик пул ва товарларни олиб чиқиб кетаётган чортоқлик А.Ш. воқеа жойидан қочиб улгурмади. Натижада жиноятчи ёнидаги пичоқ билан ҳуқуқ ҳимоячиларига ташланди. Улардан бирини яралашга ҳам улгурди. Бироқ қаттиқ қаршилик кўрсатганига қарамай, у қўлга олинди.
Ушбу жиноий иш жиноят ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилди. Судланувчи А.Ш. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига тортилди. Жазо қаттиқ тартибли колонияда ўтаттириладиган бўлди.
Ж.МАМУРОВ,
жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

