ҚИММАТГА ТУШГАН ТУШЛИК
Ушбу воқеа Янгиқўрғон туманида бўлиб ўтди. Икки ўртоқ Э.М. ва Ҳ.Ҳ. бирга овқатланиш учун ошхонанинг махсус хонасига кириб кетишди. Уларнинг хатти-ҳаракати шубҳали кўрингани боис, ИИБ ходимлари томонидан шу хона кўздан кечирилди. Шубҳа ўз исботини топди. Шериклар ўтирган кўрпачалар тагидан бир дона сигаретага ўралган, бир дона гугурт қутига жойланган жами 4,61 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси топилди.
Ушбу жиноий иш жиноят ишлари бўйича туман суди биносидаги очиқ суд мажлисида атрофлича кўриб чиқилди. Айбланувчилар Э.М. ва Ҳ.Ҳ.лар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тааллуқли моддалари билан айбдор деб топилиб, тегишли жазога тортилишди.
Наргиза НАСРИДДИНОВА,
жиноят ишлари бўйича туман судининг архив мудири.

