ҚОИДА БУЗСАНГ – ЎЗИНГГА ЖАБР

Жорий йилнинг 19 июнь куни деҳқонободлик А.Ҳ. «Нексия» автомобилини ҳеч қандай меъёрий ҳужжатларсиз бошқаришга жазм этди. У Наманган – Уйчи – Учқўрғон йўналишида ҳаракатланиб борарди. Бирдан ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишга ўтиб, рўпарадан келаётган «Газ-53» билан тўқнашиб кетди. Натижада А.Ҳ. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди.

Адҳамжон БУРХОНОВ,

туман ИИБ ЙҲХБ катта инспектори, лейтенант.