ҲАМКОРЛИК САМАРАСИ

Билим масканимизда 882 нафар ўқувчи ўқийди. «Оила – маҳалла – таълим муассасалари» концепцияси асосида Тошлоқ МФЙ билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйганимиз ижобий самара бермоқда. Ўтган ўқув йили давомида «Маҳалламиз ёшлари», «Зукко ўқувчилар» каби тадбирлар, футбол бўйича «Ёш чарм тўп усталари» турнири юқори савияда ташкил қилинди.

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ўқувчилар давоматини доимий назорат қилиш борасида ҳам маҳалла фуқаролар йиғини билан маслакдошмиз.

Баҳодир БОБОМИРЗАЕВ,

38-мактаб директори.