Нозик жинс вакиласидан…

Қайғудан сўзлама, юрагим қўрқоқ,

Таскину меҳрингга ҳисларим чанқоқ.

Ҳаммадан ҳам менга ўзинг яқинроқ,

Ёнимда бир умр қолгин, азизим.

Раво кўргин менга қайноқ тафтингни,

Йиғлаганда қучиб, ўпай кафтингни.

Юқтиргин хуш ёқар қувват-шаҳдингни

Ёнимда бир умр қолгин, азизим.

Вафодорим бўлгин, вафоли бўлай,

Қувонсанг, севиниб, қайғурсанг, қўллай.

Қўлингдан ушлабон бахт томон йўллай,

Ёнимда бир умр қолгин, азизим.

Гулҳаё ҲАБИБУЛЛАЕВА,

НамДУ талабаси.