ТЕПАСАРОЙДА ТУРАРЖОЙ МАССИВИ

2020 йил арафасида Тепасарой маҳалласида 48 та хўжалик янги уйга эга бўлиш бахтига мушарраф бўлади. Маҳалла массивида ҳар бири 24 хонадондан иборат 2 та 2-3 хонали, 4 қаватли тураржой биноси қад ростламоқда. 10-ХМКК (раҳбари Илҳомжон Сулаймонов), «Сифат кафолат стандарт сервис» хусусий корхонаси (раҳбари Аҳмаджон Маматалиев) қурувчилари томонидан жами 5812248876 сўм маблағ эвазига бунёд қилинаётган ушбу иншоотларнинг том қисми ва ички сувоқ ишлари давом этмоқда.

Бизга ҳамроҳлик қилган ёрдамчи уста Муҳаммадюсуф Жўраев қурилиш объектида кетаётган қизғин иш жараёни билан таништирди. Унинг сўзларига қараганда, янги йил байрамини янги хонадонлар соҳиблари муносиб тарзда нишонлашлари учун қурилиш бригадаси ишчилари тер тўкиб меҳнат қилмоқдалар. Улар орасида Шавкатжон Мамадалиев, Аъзамжон Валиев, Тоҳиржон Нишонов, Бекзод Ҳасанов, Ҳусниддин Нажмиддинов, Мирзоҳид Набиев кабилар жонбозлик кўрсатиб, барчага намуна бўлишмоқда.