БЕЭЪТИБОР ҲАЙДОВЧИ ҚИСМАТИ

Кўчалар, йўллар серқатнов. Тирбандлик йилдан-йилга ортиб боряпти. Бу автоулов бошқарувчисидан бир неча баробар сезгирлик ва ҳушёрликни талаб этади.

Норинлик А.О. «Кобалт» автомашинасини Пунгон-Наманган-Андижон автойўлида бошқариб борарди. Трассанинг 99-километрида у бироз ҳушёрликни бой берди. Йўлни велосипедда кесиб ўтаётган С.А.ни пайқамай қолди ва уни уриб юборди. Олинган тан жароҳати оқибатида С.А. шифохонада вафот этди.

Ушбу иш жиноят ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилди. Айбланувчи А.О. Ўзбекистон Республикаси  Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жазога тортилди.

Фарҳод ШАРИПОВ,

жиноят ишлари бўйича туман судининг девонхона мудири.