ЕР ТАЛАШГАНЛАР
-Ер – меники, -дебди бир киши шеригига.
-Бекор айтибсан, меники, -дебди иккинчиси. Уларнинг можароси авжига минган паллада Ердан садо келибди:
-Сенлар икковинг ҳам меникисанлар. Хоҳласам, бағримга оламан, хоҳламасам йўқ.
Бу гаплардан ўтакаси ёрилган жанжалкашлар тумтарақай қочиб қолибди.
«Уйчи обод замини» фермер хўжалиги ҳудудида содир бўлган воқеа юқоридаги ривоятнинг ўзги-наси. Ҳамқишлоқлар М.Б. билан Э.Қ. ўзаро ер талашиб, жанжаллашишди. Турли ҳақоратомуз сўзлар билан бир-бирларини «сийлаб» қониқмаган рақиблар жанжални муштлашув билан якунлашди. Оқибатда, Э.Қ. енгил тан жароҳати олди.
Ушбу ҳуқуқбузарлик туман маъмурий судида кўриб чиқилди. Суд судланувчилар М.Б. ва Э.Қ.ни Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг тегишли моддаларига асосан айбдор деб топди. Уларнинг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима жазоси тайинлади.
Азизбек МИНГБОЕВ,
туман маъмурий судининг судья ёрдамчиси.

