«ИЛК ҚАДАМ» ДАСТУРИ АСОСИДА
Яқинда 33-сонли мактабгача таълим ташкилотида «Мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнини «Илк қадам» давлат ўқув дастури асосида ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш борасидаги Давлат талабларини амалга ошириш» мавзусида 3, 33, 36-сонли мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари иштирокида ўқув тренинг ўтказилди.
Унда иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда ривожлантирувчи марказлар фаолияти бўйича билимларини оширишди.
Бўлиб ўтган ўзаро савол-жавоблар тренинг қатнашчиларида «Илк қадам» давлат ўқув дастури, меъёрий ҳужжатлар юритилиши тўғрисидаги билимларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Зарифа ЎЛЖАБОЕВА,
тарбиячи.

