МУАССАСАМИЗГА СОВҒА
Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси ижроси юзасидан 10-мактабнинг она ва адабиёт фани ўқитувчиси Ўктабархон Боймирзаева ўзи тарбия олган муассасамизга 200 минг сўмлик турли хилдаги эртак ҳамда ахлоқ-одоб мавзусидаги китобларни совға қилди.
Ўктабархон болажонлар билан суҳбатда бўлиб, жажжиларни китобхонликка чақирди. Китоб маънавиятни юксалтирувчи бебаҳо хазина экани, яхшилик, эзгуликни истаган ҳар бир шахс унга дўст тутинмоғи лозимлигини таъкидлади.
Ҳабибахон БЕКМИРЗАЕВА,
33-МТТ мудираси.

