ХАЙР, БОҒЧА, САЛОМ, МАКТАБ!

14-сонли мактабгача таълим ташкилотида 200 нафардан зиёд бола тарбияланади.

Яқинда масканда «Хайр, боғча, салом мактаб!» тадбири бўлиб ўтди.

Жажжиларнинг мактаб, она-Ватан, бахтли болалик, боғча ҳақидаги инглиз, рус тилларида айтган шеърлари олқишлар билан кутиб олинди. Ижро этилган рақслар, куй-қўшиқлар, ота-оналар ўртасида ўтказилган викторина ўйинлари барчага қувонч улашди.

-Мактабгача тайёрлов гуруҳи болалари мактабга кузатилмоқда, -дейди маскан мудираси Ёқутхон Асрабоева. -Йил давомида уларнинг саводхонлигини ошириш, инглиз, рус тилларини ўрганишлари учун малакали мутахассислар жалб қилинди. «Зумрадойлар давраси», «Соғлом болажон» тўгаракларида тарбиявий ишлар олиб борилди. Боғчада олган таълим ва тарбия асосида мактабда дарсларни пухта ўзлаштиришларига замин яратилди.