ХОНАДОНДАГИ ХОРИЖЛИКЛАР МАШМАШАСИ

Шаҳар бедарвоза эмас. Барча ривожланган давлатлар қатори мамлакатимизда ҳам кириш-чиқиш қоидалари мавжудки, уларга амал қилиш юртдошларимиз учун ҳам, хорижликлар учун ҳам шарт эканини доимо ёдда сақламоқ зарур.

Ҳамюртимиз Ж.Т. Россия фуқароси Г.М., Қозоғистон фуқароси Ҳ.А.га ўз хонадонидан жой бериб, уларга яшаш учун шароит яратди. Бироқ амалдаги қонунчиликка асосан уларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш чорасини кўрмади.

Бунинг оқибатида Ж.Т. қонун олдида жавобгар бўлди. Яъни, Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг тегишли моддаларига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари 202730 сўм миқдорида жаримага тортилди.

Б.КАСИМОВ,

туман маъмурий суди раиси.