ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДАН МЕДАЛЛАР БИЛАН
Шу йил 8-11 август кунлари Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида спортнинг белбоғли кураш тури бўйича 2002-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилган мазкур чемпионатда туманимиздан 5 нафар ёш иштирок этди. Спортчиларимиздан Моҳигул Иброҳимова (1-мактаб) биринчи ўринни эгаллаб, 1500 АҚШ доллари мукофоти билан тақдирланди. Абдулаҳад Носиров (26-мактаб) иккинчи ўринга эга бўлди ва унга 1000 АҚШ доллари мукофоти топширилди. Дурдона Мирзамаҳмудова (22-мактаб), Зебо Носирова (8-мактаб)лар учинчи ўринларни банд этдилар. Уларга 500 АҚШ доллари мукофоти берилди.
Туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчиларимизни қизғин қутлаймиз.
Марҳабат БАҲРАМОВА,
1-БЎСМ методисти.

