МАҲАЛЛА СОВҒАСИ
21-МТТ билан ҳамкорлигимиз яхши йўлга қўйилган. Масканда ўтказилаётган жуда кўп тадбирлар ҳамкорликда амалга оширилади. Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги арафасида маҳалла фуқаролар йиғини раиси Маъруфжон Собиддинов муассасага бир қанча совғалар билан ташриф буюриб, болажонлар қувончига қувонч қўшди. Ширинтойлар концерт дастурлари билан барчага хуш кайфият бағишлашди. Тадбирда қатнашган ота-оналардан Мавлуда Абдуллаева, Нигора Маҳкамовалар сўзга чиқиб, маҳалла раисига ҳамда кичкинтойларга таълим-тарбия берган тарбиячларга, мусиқа раҳбари Бобур Умрзоқовга миннатдорчилик билдирдилар.
Умиджон СУЛТОНОВ,
Тошлоқ МФЙ масъул котиби.

