ОҒУНИНГ ҚУЛИГА АЙЛАНМАНГ
Статистик маълумотларга кўра, гиёҳвандликка чалинган-ларнинг кўпчилигини ёшлар ташкил этади. Таҳлилларнинг кўрсатишича, уларнинг кўпчилиги кайфу сафога бўлган қизиқиши, баъзи ҳолларда эса бир маротаба «татиб кўриш» нияти билан «қора ажал»нинг тузоғига илинишади. Бунинг натижасида оғу қулларининг аксарияти жиноят кўчасига киради ёки бевақт ўлим топади.
Бугунги кунда гуруҳимиз томонидан қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда таълим муассасалари ҳамда маҳаллаларда аҳоли, айниқса, вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандликнинг олдини олиш борасида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари йўлга қўйилган. Шу билан бирга, темир йўл кесишмаларида ҳаракатланиш, белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Ёшларнинг ҳамма нарсага қизиқиши табиий ҳол. Ана шундан келиб чиқиб, ёшларга гиёҳвандликнинг аянчли оқибатлари ҳақида кенг тушунчалар бериш, хусусан, мавзу доирасида видеолавҳалар намойиш этиш, мутахассислар иштирокида турли тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказиш мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Ёшлар келажак эгалари, эртанги кун яратувчиларидир. Шундай экан, улар оғунинг қулига айланмасликлари учун биргаликда курашайлик.
Шуҳратжон ҚАМБАРОВ,
Учқўрғон бекатида ХТБ ҲПГ инспектори, лейтенант.

