СЕМИНАР ТРЕНИНГ
Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия томонидан семинар тренинг ташкил этилди. Унда сайловни ташкил этишга масъул бўлган ишчи гуруҳи раислари, туман кўмаклашувчи комиссияси аъзолари қатнашдилар.
Ўқув тренингда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетидан туманимизга бириктирилган вакил Ҳусанбой Аъзамжонов ва бошқа бир қатор тренерлар гуруҳларга бўлинган ҳолда сайловнинг сайлов комиссиялари томонидан ташкил этилиши, ўтказилиши, шунингдек, қабул қилинган қонунларнинг ижрочиларга етказилиши, аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамиятини тушунтирилиши ҳамда сайловни уюшқоқликда ташкил этиш бўйича тавсиялар бердилар.

