ЭҲТИЁТКОРЛИК ҲАР ЖАБҲАДА ЗАРУР

«Ўзагросуғурта» АЖ Республика суғурта бозорида энг юқори кўрсаткичга эга бўлиб, жамият, юридик корхоналар, тадбиркорлар ҳамда аҳолига юздан ортиқ суғурта тури билан хизмат кўрсатиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш белгиланди. 2019-2020 йилларда Ўзбе-кистон Республикасининг суғурта бозорини жадал ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди.

«Ўзагросуғурта» АЖ туман бўлинмаси томонидан 2018 йилда 20744 та суғурта шартномаси тузилиб, 228 та шартномага 1293366,6 минг сўм суғурта товонлари тўлаб берилди. Шундан 7 нафар фуқарога йўл-транспорт ҳодисаси туфайли автомобилга етган зарари учун 18668,2 минг сўм, «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш» суғурта тури бўйича бир нафар фуқарога 9839,9 минг сўм, турли бахтсиз ҳодисалар натижасида жароҳат олиб жабрланган 78 нафар фуқарога 23830,5 минг сўм, табиий офат натижасида зарар кўрган 142 та фермер хўжалигига 1241028,0 минг сўм суғурта товонлари тўланди.

Хуллас, эҳтиёткорни Аллоҳ ҳам эҳтиёт қилади. Ўзига тегишли бўлган мол-мулки, ҳаёти ва фарзандларининг ҳаётини суғуртавий ҳимояга олиб, тинч ва фаровон яшаш ҳар бир инсон учун энг олий бахтдир.

Икромжон РАҲМАТУЛЛАЕВ,

«Ўзагросуғурта» АЖ туман бўлинмаси бошқарувчи менежери в.в.б.