ЗАВҚҚА ТЎЛГАН ЖАЖЖИЛАР

Бизнинг мактабгача таълим ташкилотимиз мослаштирилган бинода фаолият юритади. Унда бешта гуруҳда юз нафар кичкинтой тарбияланади. Муассасамизда мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш, болаларнинг билимли бўлишлари учун янгиликларга интилиш кучли. Айниқса, касбининг фидойиси бўлган Зарифахон Иминова, Раънохон Неъматова, Маликахон Ҳусанова, Фаридахон Абдуллаева, Мукаррам Сафарова каби тарбиячилар доимо изланишда. Дилфуза Сафарова, Ҳабиба Ҳусанова, Шаҳодат Умарова каби ишчи-ходимлар ўз вазифаларини сидқидилдан бажариб, ҳурмат-эътибор топишган.

Юртбошимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббуснинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида масканимиз раҳбари Обидахон Исмоилова бошчилигида турли тадбирлар уюштиряпмиз, қўшимча тўгараклар фаолиятини йўлга қўйяпмиз. Рус, инглиз тиллари, компьютер саводхонлиги бўйича тўгараклар мунтазам фаолият кўрсатмоқда.

Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишлаб масканимизда ўтказилган байрам тадбири барчага завқ-шавқ бағишлади.

Мўътабар ҲАМИДОВА,

15-МТТ руҳшуноси.