СОФ АҚИДА САРИ…

Мустақилликка эришганимиздан сўнг халқимизнинг асрий орзу-умидлари рўёбга чиқа бошлади. Муборак Ҳаж ва Умра зиёрати учун борувчиларнинг сони кун сайин ортиб бормоқда. Янгидан-янги, бир-биридан гўзал масжидлар, мадрасалар, турли хил илм олиш масканлари қад ростлади ва ростламоқда. Ўз тилимизда ёзилган диний адабиётлар, газета ва журналлар нашр этиш ҳам йўлга қўйилди. Маънавиятимизни юксалтириш учун барча шарт-шароитлар таъминланди. Албатта, бу имкониятлар улкан ютуқ ҳамда неъматдир.

Афсуски, бу неъматлар ичида юриб, улардан фойдалана туриб, ношукурлик қиладиган, юртимизга кўз олайтирадиган ғанимларимиз билан бир сафда туриб, ўз юрти томон туҳмат тошларини отаётган ғаламислар ҳам йўқ эмас. Бундай кимсалар ўзлари шундай жирканч ишни қилганликлари етмаганидек, ҳали дин илмидан хабари етарли бўлмаган ёшларимизни ўз домига тортаётгани жуда ачинарлидир. Уларнинг бундай йўлларга кириб кетишига сабаб динимиз ҳақидаги илмларининг камлигидир.

Азизлар, фарзандларимизни ўз дини ва ақидасига муҳаббатли, илм-салоҳиятли қилиб тарбиялай олсак, ҳеч қандай ёвуз куч, ёт ақида тарафдорлари қалби ислом нури ила йўғрилган фарзандларимизни йўлдан оғдира олмайди. Огоҳлик ва ҳушёрлик кундалик амалимиз бўлсин.

Исроилхон ҚИРҒИЗБОЕВ,

туман бош имом хатиби.