ТАҚДИМОТ
«Обод марказ» дастури доирасида 36-мактаб биноси 2 миллиард 49 миллион 924 минг сўм маблағ эвазига мукаммал таъмирланди.
«Диамонд мега буилдинг» МЧЖ қўли гул қурувчилари томонидан таъмирдан чиққан мактаб биноси Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилди.
Ушбу маросимда туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов иштирок этди.
Шу куни меҳнат фахрийлари, қурувчиларга эҳтиром кўрсатилди.

