УСТОЗЛАР ДАВРАСИДА
10-мактабни 1999 йилда битирган собиқ синфдошлар «Мустақиллик боғи»даги «Боғи эрам» мажмуасида дийдорлашишди.
Йигирма йиллик қадрдонлар бу учра-шувни устозлар даврасида нишонладилар. Бошланғич синф ўқитувчилари Муқаддас Ўлжабоева, Мўътабар Ҳошимова, синф раҳбари Орифжон Парпиев эзгу тилаклар билдиришди.
-11-«А» синфни 33 нафар ўқувчи битирган бўлсак, бугун уларнинг барчаси ҳаётда ўз ўрнини топган, -дейди Акрамжон Юнусов. -Орифжон Пўлатов, Акмалжон Азизов, Дилафрўз Қориева, Озода Азизовалар ўқитувчи, Ҳабиба Набиева шифокор, Баҳром Эргашев банк ходими, Бунёд Жўраев юрист бўлиб етишишди, Комилжон Боймирзаев вилоят ИИБ ЙҲХБда ходим. Яна бир нечтаси ҳунарманд, қурувчи. Шу куни собиқ синфдошлар дилдан яйраб, мактаб даврларини ёдга олдилар. Хонанда Дилмурод Жалилов ижросидаги қўшиқлар барчага хуш кайфият бағишлади.

