ХИЗМАТ СИФАТИ ЯХШИЛАНАДИ

«Обод маҳалла» давлат дастури доирасида Ёркатай қишлоқ врачлик пункти капитал таъмирланиб, Ёркатай, Хўжаобод, Мирзаравот, Исломобод МФЙларидаги ўн икки мингдан ортиқ аҳолига малакали хизмат кўрсатиш учун замонавий шарт-шароитлар яратилди.

Бунинг учун 950 миллион сўм маблағ сарфланди. Таъмирлаш ишларини Эркинбой Абдуллаев бошчилигидаги «Умид Янгичек файз» қурилиш ташкилоти қурувчилари  сифатли амалга оширдилар.

Мустақиллик байрами арафасида мазкур шифо маскани топширилишига бағиш-ланган маросим бўлди. Уни туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи  Насибахон Расулова очди. Туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, сенатор Солижон Мўминовлар тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, галдаги режалар ҳақида гапириб, мазкур шифо маскани халқимизга узоқ йиллар хизмат қилишини тиладилар.

Рамзий лента қирқилиб, меҳмонлар ва фахрийлар шифохонада яратилган шарт-шароитларни кўздан кечиришди.