«ҲАМШИРАНИНГ БИР КУНЛИК ФАОЛИЯТИ»

32-МТТда ташкил этилган семинар ана шундай деб номланди. Маскан ҳамшираси Шоира Эргашева семинар иштирокчиларига бир кунлик фаолияти бўйича меъёрий ҳужжатлар ҳақида тушунча бериб ўтди. Шу билан бирга, болаларни қабул қилиш, меню ёзиш, давомат, тиббий кўрик, соғлом овқатланишни ташкил этиш бўйича жараёнларни амалий кўрсатди.

-Масканимизда 140 нафар кичкинтой тарбияланади, -дейди МТТ мудираси Муниса Нуралиева. -Шарифа Бойдедаева, Адиба Холмирзаева, Осиё Аллаева, Марҳабо Тўраева, Нигора Ҳожибоевалар тажрибали тарбиячиларимиздан. Улар болаларга бор меҳр ва билимларини бериб, ёш тарбиячиларга устозлик қилишмоқда. Услубчи Гавҳарой Саидусмонова тарбиячиларнинг доимий изланишлари ва янги методларни қўллаб боришларида яқиндан кўмак бермоқда.

Ёзги соғломлаштириш мавсумида ҳам муассасада турли тадбирлар ташкил этилди, спорт мусобақалари уюштирилди. Бу болажонларнинг ҳар томонлама соғлом камол топишларида муҳим аҳамият касб этмоқда.