НИКОҲ ЁШИ ЎЗГАРДИ
Бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ўз самарасини кўрсатмоқда. Ҳар бир қарор, фармон, лойиҳаларда халқ манфаати кўзланган. Мустаҳкам оилаларнинг барпо этилиши Ватанимиз равнақи учун хизмат қилади. Шу мақсадда мамлакатимиз раҳбарининг 2019 йил 22 апрелдаги «Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 4296-сонли қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан эркаклар ва аёллар учун никоҳ ёши ўн саккиз ёш этиб белгиланди. Эски таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 15-моддасига кўра, ҳозиргача никоҳ ёши эркаклар учун ўн саккиз, аёллар учун ўн етти ёш ҳисобланган.
Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши (эмансипация), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин.
Зулайҳо АТАХАНОВА,
туман ФҲДЁ бўлими мудири.

