ПАРТИЯ ТАШАББУСИ БИЛАН

«Биз келажак учун жавобгармиз!», «Она табиатни асраш – муқаддас бурчимиз».

Бу Ўзбекистон экологик партиясининг бош шиори. Ҳар қандай партиянинг келгусидаги фаолияти самарадорлиги унинг мақсад ва вазифаларининг нақадар долзарб ва аниқ эканлигига боғлиқ.

Партиямиз фаоллари 33, 34-мактабларда бўлиб ўтган «Мустақиллик дарси»да қатнашиб, жорий ўқув йилида амалга ошириладиган тадбирлар бўйича ўзаро ҳамкорлик режаларини белгилаб олишди. Жумладан, 34-мактаб, ота-оналар кенгаши билан ҳамкорликда иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантириб бориш мақсадида Ўзбекистон экологик партияси туман кенгашининг стипендиясини ташкил қилдик. Стипендия 1-11-синфлардан бир нафар ўқувчига 25 минг сўмдан 125 минг сўм миқдоригача ҳар чорак якунида  бериб борилади. Бу анъана тарзида 5, 7, 8, 9, 33-мактабларда ҳам амалга оширилиши режалаштирилган.

М.КАРИМОВ,

Ўзбекистон ЭП туман партия ташкилоти ижроия қўмитаси раиси.