КЕЧИРИМЛИЛИК ЭЗГУЛИККА ЧОРЛАЙДИ

Ҳамма ҳам била туриб, қасддан жиноят этавермайди. Айримлар амалдаги қонун-қоидаларни яхши билмасликлари, ўзлаштирмаганликлари учун, баъзилар тасодиф қурбонига айланиб, жиноят кўчасига кириб қоладилар. Бундай инсонларга жамиятда дастлабки ўринларини эгаллаш, тузалиш йўлига ўтиш имконини яратиш олдимизда турган энг муҳим вазифалардан саналади.

Яқинда жиноят ишлари бўйича туман судига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жазога тортилган ҳамюртларимиз Ш.А., Т.Б., О.Б.ларни жазонинг ўталмай қолган қисмидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритдик. Барча ислоҳотлар инсон манфаатларига йўналтирилган жамиятимизда адашган киши учун яна бир бор имконият тақдим этиш ҳам қарз, ҳам  фарздир.

Элмурод ПЎЛАТОВ,

туман ИИО пробация гуруҳи инспектори, лейтенант.