«МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ ФАХРИЙСИ»

Жийдакапалик Абдулҳофиз Собитов ўз касбининг фидойиси, жонкуяр ва ташкилотчи раҳбарлардан. Айни вақтда туман ҳарбий фахрийлар кенгашининг раиси, 18-мактабда ёшларни чақириққа қадар тайёрлаш фани ўқитувчиси.

У йигирма етти йил Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида самарали фаолият кўрсатган. Бугунги кунда ҳам ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашда касбига садоқат билан хизмат қилмоқда.

Абдулҳофиз Собитовнинг фидойи меҳнатлари муносиб эътироф этилмоқда. Шу йил январь ойида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг «Ёш авлодни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги фаол иштироки учун» кўкрак нишони билан тақдирланган эди. Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги арафасида унга «Мудофаа вазирлиги фахрийси» кўкрак нишони ҳам топширилди.

Туманимиздан ягона шундай кўкрак нишонига сазовор бўлган Абдулҳофиз Собитовни ушбу ютуқ билан самимий табриклаймиз.