НАМУНАЛИ ХУЛҚИ ТУФАЙЛИ

Яқинда жиноят ишлари бўйича туман судининг очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз Ж.А.нинг иши кўриб чиқилди. Ж.А.га жиноят ишлари бўйича туман судининг 2017 йил октябрь ойидаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганди.

Туман ИИБ томонидан киритилган тақдимномада Ж.А. ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаб келаётгани, меҳнат интизомини бузмагани, яшаш ва иш жойидан ижобий тавсифлангани баён этилган ҳолда, уни муддатидан аввал ўталмай қолган жазосидан шартли озод этиш сўралган. Шу ва бошқа жиҳатларни инобатга олиб, суд ушбу тақдимномани қаноатлантирди ва судланувчи Ж.А.нинг тузалиш йўлига ўтганини эътиборга олиб, жазонинг қолган 3 ой 2 кунини ўташдан шартли озод қилди.

Наргиза НАСРИТДИНОВА,

жиноят ишлари бўйича туман суди судья ёрдамчиси.