ПРОФЕССОРЛАР ЎҚУВЧИЛАР ҲУЗУРИДА

Маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус илгари сурилди. Ёшларда китобга меҳр уйғотиш, мустақил фикр ва кенг дунёқарашни шакллантириш мақсадида 6-мактабда Наманган муҳандислик қурилиш институти профессори, физика-математика фанлари доктори Юсуфжон Оппоқов, доцентлар Илғоржон Гафаров, Олимжон Эгамбердиев, Икромжон Шералиевлар билан учрашув бўлиб ўтди. Улар китоб инсон ҳаёти давомида энг яқин дўст, нурли келажакка ҳамроҳ эканлигини таъкидладилар.

Аброр САБАРАЛИЕВ.