ТУМАННИНГ ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИ ОШИРИЛАДИ

15 сентябрь куни туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов Қувайтдаги «Busines Decoders Co» компаниясининг менежер директори жаноб Али ал Тамимини қабул қилди. Шу куни туманнинг экспорт салоҳиятини янада ошириш мақсадида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт ва импорт шартномаларини тузиш бўйича англашув меморандум имзоланди.

-Келгусида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тарафдоримиз, -деди жаноб Али ал Тамими. -Уйчилик ёш тадбиркорларнинг савдо, иқтисод соҳасидаги билимларини ошириш учун тажрибаларимизни ўргатишга тайёрмиз. Агар шундай тадбиркорлар гуруҳи тезроқ шакллантирилса, Қувайтда уларнинг малака оширишлари учун ҳамма шароитларни яратиб берамиз.

Қабулда туман ҳокимининг ўринбосари Фарҳод Мамадалиев, вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасининг туманимизга бириктирилган вакили Сардор Бобохонов, «Mega ice home invest» хусусий корхонаси раҳбари Ғанишер Раҳимжоновлар иштирок этдилар.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.