ТЎҚНАШУВ ОҚИБАТИДА
Ўзбекистон Республикаси амалдаги йўл ҳаракати қоидаларининг 1-бўлим, 4-қисмида: «Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак», 2-бўлим, 8-бандида: «Тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига, унинг талонига, вақтинчалик рухсатномага эга бўлган шахс, ўзига тегишли бўлмаган транспорт воситасини унинг эгаси ёнида бўлганида… бошқариш мумкин, дея кўрсатилган. Ушбу қоидаларни яхшилаб ўрганиб, унга амал қилганда эди, ҳамюртимиз Қ.Э. йўл-транспорт ҳодисасини содир этмасмиди балки. У бировга тегишли «Лабо» автоуловини бошқариб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан, қаршисидан велосипедда ҳаракатланиб келаётган С.Н.ни уриб юборди ва жабрланувчига тан жароҳати етказди.
Эндиликда Қ.Э. қилмиши учун жавоб беради.
Раҳматилло АБДУРАҲМОНОВ,
туман ИИБ ҳузуридаги ТБ суриштирувчиси, лейтенант.

