ҚОНУН ТЎЛДИРИЛДИ

Ҳукуматимизнинг 2019 йил 28 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига асосан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига бир қатор қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. У қуйидаги мазмундаги 281-2546-боб билан тўлдирилди:

281-боб. Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилинишини тўхтатиб туриш мақсади ва асослари.

Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш айбланувчи, судланувчи суриштирувдан, дастлабки терговдан ва суддан бўйин товлашининг олдини олиш, унинг бундан кейинги жиноий фаолиятининг олдини олиш, ҳукмнинг ижро этилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

Айбланувчи ёки судланувчи паспортдан (ҳаракатланиш ҳужжатидан) фойдаланиб, Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиши ёки хорижда ҳаракатланиши мумкин, деб ҳисоблашга етарли асослар мавжуд бўлса, мазкур паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилиши тўхтатиб турилиши мумкин.

Айбланувчи паспортининг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги масала Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда, судланувчи паспортининг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги масала эса Жиноят-процессуал кодексининг 423-моддасида назарда тутилган тартибда суд томонидан ҳал қилинади.

Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш фақат давлатлараро ёки халқаро қидирув эълон қилинган айбланувчига ёки судланувчи шахсга нисбатан қўлланилади.

Ж.МАМУРОВ,

жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси.