БИЗГА ЁЗАДИЛАР
Мактабимизда Юртбошимизнинг 5 та муҳим ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида «Қўшиқлар қанотида» болалар хор жамоаси, «Эртакчи болалар» номли қўғирчоқ театри ташкил қилдик. Турли эртаклар саҳналаштирилиб, ўқувчиларга намойиш этилмоқда. Шунингдек, Намангандаги олимпия спорт комплекси билан спорт тўгараклари фаолиятини йўлга қўйдик. Яқинда спортнинг универсал жанг тури бўйича 9-«Д» синф ўқувчиси Билолхон Камолов водий биринчилигида фахрли 1-ўринни эгаллаб, бизни севинтирди.
Сентябрь – география ва иқтисод фанлари ойлиги доирасида фан ўқитувчилари Нигора Шодмонова 8-синфларда, Нодира Тиллабоева 6-синфларда турли хил тадбирлар, очиқ дарслар ташкил этишди.
Боқижон ЮСУПОВ,
20-мактаб ўқитувчиси.
** ** **
Вилоят ХТХҚТМОҲМда география курси тингловчилари билан 8-синф Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий географияси дарслиги муаллифи, география фанлари номзоди, доцент Жаҳонгир Мусаев билан учрашув бўлди. Унда курс тингловчилари ҳозирги кунда география фанидаги муаммолар, инновацион технологиялар, дарсликдаги янгиликлар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Айниқса, синф раҳбарлик борасидаги берилган фикр-мулоҳазалар, кўрсатмалар барча тингловчиларда қизиқиш уйғотди.
Биз география курси тингловчилари бу учрашувдан жуда ҳам хурсанд бўлдик ва институт раҳбариятига ҳамда курс раҳбари М.Қўлдошева, кафедра мудири М.Мўминовларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Феруза МУҲИДДИНОВА,
3-мактаб ўқитувчиси.

