МУҲТАРАМА МУАЛЛИМА
«Устозларни йўқлаш куни» ҳамда «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» олдидан 7-мактабнинг собиқ ўқитувчиси, меҳнат фахрийси Осиёхон Иминова хонадонига шу мактабнинг 7-«А» синф ўқувчилари синф раҳбари Юлдузхон Абдукаримова бошчилигида ташриф буюрдилар. Ташриф чоғида устоз меҳнат фаолияти давридаги унутилмас воқеалар, ўқувчиларнинг устозларга бўлган меҳр-оқибатлари ҳақида сўзлаб берди.
Ташриф ўқувчиларда катта таассурот қолдирди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларга устоз томонидан жавоблар олишди. Устозга эсдалик совғалари топширилди.
Бахтиёр ҒАФФОРОВ,
7-мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.

