СЕМИНАР-ТРЕНИНГ
22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайлов олдидан семинар-тренинг ташкил этилди.
«Сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари» мавзусидаги мазкур семинар-тренинг Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтди. Унда округ ва участка сайлов комиссиялари раис ўринбосарлари ҳамда котиблари қатнашдилар. Наманган вилоятида семинар-тренинг ўтказиш бўйича республика ишчи гуруҳи аъзоси Мақсудбек Олимов бошчилигидаги 12 нафар тренер машғулотлар давомида Сайлов кодекси, қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берди. Шунингдек, бевосита сайлов жараёнини ташкил этиш амалий тарзда кўрсатилди.

