СИФАТЛИ ХИЗМАТ КЎРСАТИЛМОҚДА
«Солиқ-сервис» фаолияти асосан солиқ тўловчиларга сифатли хизмат кўрсатишдан иборат. «Солиқ-сервис» орқали солиқ тўловчилар соҳадаги янгиликлар, ўзгаришлар, солиқ ставкалари, ҳисобот тақдим этиш, солиқ тўлаш муддатлари ҳақида тўлиқ маълумотлар олишлари мумкин. Бундан ташқари, корхоналарга солиқ тўлашда солиқ режимларини танлашда маслаҳатлар бериш, солиқ имтиёзларидан фойдаланишда кўмаклашиш, солиқ ҳисоботларини тайёрлашда ёрдамлашиш, декларацияларни тўлдириш ва топшириш, интерактив хизматлардан фойдаланишни ўргатиш, назорат касса машиналарини рўйхатга олиш, солиқ тўловчининг идентификация рақамини олиш, мол-мулк ва ер солиқларидан бўлган қарздорликлари йўқлиги тўғрисида маълумотнома бериш, компьютер хизматлари соҳасида техник ёрдамлар кўрсатиб келмоқда. Солиқ тўловчи юридик ва жисмоний шахслардан ёзма ва оғзаки мурожаатлар келиб тушмоқда ва қисқа муддат ичида мурожаатларга қонун доирасида жавоблар қайтарилмоқда.
Юнусали НАЖМИДДИНОВ,
«Солиқ-сервис» ДУКнинг туман бўлинмаси бош мутахассиси.

