ТЕРИМЧИЛАР САЛОМАТЛИГИ ЭЪТИБОРДА

Туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси 11 та МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи 39424 нафар аҳолига хизмат кўрсатади.

-43 нафар патронаж касалликларнинг олдини олиш, тарғибот-ташвиқот ишларида ҳам фаол қатнашяпти, -дейди катта патронаж Нигора Отахонова. -Тиббиёт ходимлари турли дала юмушлари ва мажбурий меҳнатдан озод этилганлар. Ўз соҳалари бўйича фаолият юритишлари учун барча шароитлар яратиб берилмоқда. Айни вақтда патронажлар пахтакорлар ва уларга ёрдам бераётган ҳашарчилар саломатлигини кўздан кечириб, зарур маслаҳат ва тавсияларини беришяпти, даланинг ўзида беминнат хизмат кўрсатишяпти. Феруза Ҳожидедаева, Муҳтарам Усмонова, Моҳпора Нишонова, Гулчеҳра Ғаниева, Муқаддас Турсунова, Саида Болтабоева каби фидойи патронажлар фаолиятидан кўпчилик мамнун.