ХОРИЖ ҲАҚИДА ЧЎПЧАК ТЎҚИГАН ФИРИБГАР
«Меванинг бўшини қурт ейди», -деган нақл бежиз айтилмаган. Жамиятимизда баъзан учраб турадиган фирибгарлик жиноя-тининг авж олишида бир жиҳатдан жабрланувчиларнинг ҳам улуши бор. Қаранг, косонсойлик М.Т. ўйлаб топган уйдирмага ўндан зиёд киши ишониб кетаверди. М.Т. АҚШда яшаш ва ишлаш учун 10 минг доллар керак, дея бир неча одамни чув туширди. Унинг найрангларига ишониб, пулларни ўз қўли билан топшириб кетганлар сафи кенгайгани сари фирибгарнинг нафси ҳакалак отаверди.
Ушбу жиноий фаолиятга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар саъй-ҳаракати билан чек қўйилди.
Бироқ ҳар қандай ақли расо кишини ўйга толдирадиган бир жиҳат мавжуд. Баъзи одамлар нега ўз юртини ташлаб, мусофир ҳаёт кечиришга бунча ўч бўлмаса?! Қолмишига бор-будини совуриб, мўмай пул тўлашга ҳам тайёр. Наҳот, инсон бахтни ўз юртидагина топа олишини тушуниб етиш шунчалар мушкул бўлса!
М.МУСЛИМОВ,
Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси, катта лейтенант.

