Юртим

Очмоқдасан яшариб чирой,

Халқинг бахтли бошида Ҳумой,

Ботгиси келмайди  осмонингда ой,

Аллоҳ назар этган ўлкасан, Юртим.

Танҳосан, нурафшон сен-ла Осиё,

Тупроғинг этурмиз кўзга тўтиё.

Бағрингда яшаган минглаб авлиё,

Аллоҳ назар этган ўлкасан, Юртим.

Сен билан гўзалдир, яшнар бу дунё,

Жаннати эрурсан оламнинг гўё.

Халқингнинг руҳига берасан зиё,

Аллоҳ назар этган ўлкасан, Юртим.

Устоз шоирларга бўлиб жўровоз,

Куйлайман мадҳингни чин фарзандга хос,

Армоним йўқ сенга ўғлон бўлсам мос,

Аллоҳ назар этган ўлкасан, Юртим.

Бобурмирзо МИРЗАХОЛОВ.