«ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ АЪЛОЧИСИ»

1 октябрь – «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» байрами муносабати билан бир гуруҳ соҳа фидойиларига Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони топширилди. Туманимиздан 1-БЎСМ директори Акмал Толибжонович Маҳкамов ана шундай кўкрак нишонига мушарраф бўлди.

Туманимизда бўлиб ўтган байрам тантанасида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокиржон Қорабоев иштирок этиб, Акмал Маҳкамовга ушбу кўкрак нишонини тантанали тарзда топширди.