КАСБИНИНГ ЖОНКУЯРИ
Жийдакапа қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси Сайдулло Мамадалиев ёшларга тикув ва тикув-трикотаж ишлаб чиқариш йўналишида сабоқ беради. Касбининг жонкуяри ҳисобланган устоз йигирма йилдирки, соҳада самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Ўтган йили у Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида малака ошириб, аёллар-нинг спорт услубидаги кийимини ҳамда эркаклар шимини тикиш бўйича услубий қўлланмалар яратди. Унинг қўлланмалари оммалаштиришга кенг тавсия этилди.
Туманда бўлиб ўтган «Ўқитувчи ва мураббийлар куни»га бағишланган тантанада устознинг меҳнатлари эътироф қилиниб, «Ташаккурнома» ҳамда қимматбаҳо совға топширилди.

