ФАН ОЙЛИГИ – БИЛИМЛАР БОЙЛИГИ
Сентябрнинг география ва иқтисодий билим асослари фанлари ойлиги бўлишига ўзига хос сабаблар бор. Чунки география фани деярли барча фанлар билан узвий алоқада. Жумладан, буюк алломаларимиз Абу Райҳон Беруний, Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобурлар математика, астрономия, тиббиёт, тарих фанлари билан бир қаторда география фанига оид ҳам қимматбаҳо маълумотлар қолдиришган.
Фан ойлиги бизнинг мактабимизда ҳам намунали ташкиллаштирилди. Жумладан, 6-«Г», 8-«В», 9-«В» синфлар ўқувчилари ўзларининг қизиқарли, маз-мунли тадбирлари билан эрталабки сафланишларда фаол иштирок этдилар. Айниқса, 3-«А» синф ўқитувчиси Маҳфузахон Солиеванинг «Она юртимиз – бебаҳо бойлигимиз» деб номланган очиқ дарси барчада қизиқиш уйғотди.
Ҳидоят МУРОДОВА,
11-мактабнинг география фани ўқитувчиси.

