ЯНА БИР ОИЛАВИЙ МТТ ИШ БОШЛАДИ
1 октябрь куни Зиёкор МФЙ ҳудудида «Шоҳсанам Азимжон», «Бону» оилавий мактабгача таълим ташкилот(МТТ)лари фаолиятини бошлади.
Тадбиркор Соҳиба Аҳмаджонова томонидан хонадонда ташкил этилган мазкур муассасага 50 нафар бола қамраб олинган.
Муассасанинг очилиш маросимида туман ҳокимлиги, жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар вакиллари иштирок этдилар. Туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов қўшалоқ байрам билан қутлаб, муассаса фаолиятига омадлар тилади.
-Туманимизда оилавий МТТлар сони 48 тага етди, -дейди туман МТБ мудири Маҳбуба Абдуллаева. -Уларда 1200 нафар кичкинтой тарбияланмоқда. Дастлаб мактабгача таълим бўлими ташкил қилинганда, болаларнинг қамров сони 22 фоиз бўлган бўлса, ҳозирга келиб 48 фоизга чиқди. Йил охирига буни 52 фоизга етказиш ҳаракатидамиз.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

