Cайлов 2019
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 20 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида»ги 944-сонли қарори тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддаси иккинчи қисми ва «Давлат ҳокимияти вакиллик органларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 1-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида – 2019 йил 22 декабрда ўтказилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловни сайлов қонунчилигига, умумэътироф этилган халқаро нормалар ва стандартларга тўла мувофиқ ҳолда ўтказилишини таъминлаш, шунингдек, сиёсий партиялар, фуқароларга давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакллантиришда иштирок этиш конституциявий ҳуқуқини амалга оширишда зарур ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 20 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида»ги 944-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови 2019 йил 20 сентябрдан бошланганлиги қайд этилсин (илова қилинади).
- Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашига сайлов бўйича сайлов округи учун сайловчилар сони нормаси ўртача 4,4 минг сайловчи ҳисобидан белгилансин.
- Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов округлари тузилсин ва уларнинг чегаралари ҳамда сайловчилар сони кўрсатилган рўйхати 2019 йил 8 октябрга қадар эълон қилинсин.
- Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари 2019 йил 12 октябрга қадар шакллантирилсин.
- Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига мувофиқ туман Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларига:
-2019 йил 22 октябрга қадар сайлов участкаларининг чегаралари ҳамда сайловчилар сони кўрсатилган рўйхати;
-2019 йил 11 ноябрга қадар участка сайлов комиссиялари шакллантирилсин.
- Белгилаб қўйилсинки, тузиладиган сайлов участкалари ва участка сайлов комиссиялари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашлари сайлов учун ягона ҳисобланиши қайд этилсин.
- Белгилаб қўйилсинки:
-сиёсий партиялар томонидан туман Кенгаши депутатлигига номзодлар кўрсатиш 2019 йил 18 октябрда бошланади, 7 ноябрда тугатилади;
-манфаатдор ташкилотлар ўз кузатувчилари тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов комиссиясига 2019 йилнинг 7 декабрига қадар маълум қилишлари лозим.
- Участка сайлов комиссиялари:
-сайловчиларнинг рўйхатларини ҳамма танишиб чиқиши учун 2019 йилнинг 7 декабрига қадар, санаторийлар, дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган ерда тузилган сайлов участкаларида эса 2019 йил 19 декабрга қадар тақдим қилади;
-сайловчилар рўйхати билан танишиш жойи ва вақти тўғрисида сайловчилар ўз вақтида хабардор қилинишини таъминлайди.
- Қайд этилсинки, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 44-моддасига мувофиқ:
-сайловолди ташвиқоти депутатликка номзодлар рўйхати олинган кундан эътиборан бошланади ва 2019 йил 20 декабрда тугайди;
-сайлов куни ташвиқот юритишга йўл қўйилмайди;
-овоз бериш 2019 йил 22 декабрь куни соат 8:00 дан 20:00 гача ўтка-зилади.
- Белгилаб қўйилсинки, участка сайлов комиссиялари 2019 йил 22 декабрь куни овоз бериш тугагач, овоз бериш якунларини чиқаришга киришади, комиссия мажлисида кўриб чиқиш натижалари бўйича баённома тузади ва уни белгиланган тартибда туман Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиясига тақдим этади.
Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари участка сайлов комиссиялари томонидан тақдим этилган баённомалар асосида сайлов округи бўйича сайлов натижаларини аниқлайди ва туман сайлов комиссиясига белгиланган тартибда баённома тақдим этади.
- Халқ депутатлари туман Кенгашига ўтказилган сайлов якунлари тўғрисидаги ахборот ҳамда сайланган депутатларнинг рўйхати ўн кунгача, яъни 2019 йилнинг 31 декабрига қадар матбуотда эълон қилинсин.
- Агар сайлов округи бўйича депутатликка икки нафардан ортиқ номзод қўйилган бўлса-ю, улардан биронтаси ҳам сайланмаса, округ сайлов комиссияси округда 2020 йил 5 январга қадар такрорий овоз беришни ўтказиш ҳақида қарор қабул қилади.
- Марказий сайлов комиссиясини, вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияларини, округ ва участка сайлов комиссияларини сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича молиялаштириш Сайлов кодексининг 99-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳамда сайлов комиссиялари ишига жалб этиладиган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш сайловни ўтказиш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилсин.
- Белгилаб қўйилсинки, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси, жойларда тузиладиган сайлов комиссиялари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормалари, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
- Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.
Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими М.АПАҚОВ.
Уйчи шаҳарчаси,
2019 йил 30 сентябрь.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясини тузиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 19-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
- Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Туман сайлов комиссиясига халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ва Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 20 сентябрдаги 944-сонли қарори билан тасдиқланган асосий тадбирлар дастурига риоя қилган ҳолда амалга ошириш вазифаси топширилсин.
- Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.
Халқ депутатлари туман
Кенгаши раиси, туман ҳокими М.АПАҚОВ.
Уйчи шаҳарчаси,
2019 йил 30 сентябрь.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг
2019 йил 30 сентябрдаги қарорига илова
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг
Т А Р К И Б И
- Нажмидинов Абдулмуталли – меҳнат фахрийси, комиссия раиси.
- Нишанов Абдумуталли Отабаевич – туман ДСЭНМ бош врачи, комиссия раиси ўринбосари.
- Умаров Равшан Мамашокирович – туман мактабгача таълим бўлими шўъбаси методисти, комиссия котиби.
- Саидов Рустамжон – меҳнат фахрийси, комиссия аъзоси.
- Убайдуллаев Акрамжон Хамидуллаевич – Уйчи қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, комиссия аъзоси.
- Эргашева Мўътабар Абдувалиевна – 17-МТТ мудираси, комиссия аъзоси.
- Пўлатова Нилуфар Маҳаммаджоновна – 26-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси, комиссия аъзоси.
- Рустамов Икромжон Шухратжонович – Наманган шаҳар савдо маиший хизмат касб-ҳунар коллежи директори ўринбосари, комиссия аъзоси.
- Жўраева Дилбархон Кимсановна – 20-МТТ мудираси, комиссия аъзоси.
- Ғаффаров БаходирТохиржанович – Уйчи қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежи ўқитувчиси, комиссия аъзоси.
- Ахмадалиева Назокат Шариббоевна – 1-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси, комиссия аъзоси.
ТУМАН САЙЛОВ КОМИССИЯСИ ТАРКИБИДА ЎЗГАРИШ
Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясини тузиш тўғрисида”ги 250/58-05-сонли қарорига ўзгартириш киритилди. 2019 йил 4 октябрда қабул қилинган қарорга кўра, комиссия аъзоси Уйчи қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Убайдуллаев Акрамжон Хамидуллаевич ўрнига “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими бош мутахассиси Маматкаримова Замира Жўрахановна туман сайлов комиссияси аъзоси этиб киритилди.

