БОЗОРДАГИ ЎҒРИЛИК

Косонсойлик Ҳ.М.нинг ёши қирқни қоралаб, оқу қорани ажратадиган паллага келган бўлса-да, унинг ақли кирмади. У бир неча бор қилган жиноятлари учун суднинг қора курсисида ўтирганлигига қарамай, охири берк жиноят кўчасидан юрмаслик кераклигини тушуниб етмади. У текин даромад топиш илинжида Гулзор маҳалласида жойлашган «Тергачи барака бозори» МЧЖ ҳудудига ёвуз ният ила кириб келади. Бу ерда ўзига номаълум бўлган шахснинг ёнидан бозор халтасида бўлган 3 млн. сўм пулни ўғирлайди. Сўнг воқеа жойидан қочишга уринганда, атрофдаги одамлар унинг қилвирлигини сезиб, ушлаб қоладилар.

Шундай қилиб, Ҳ.М.нинг ёвуз нияти амалга ошмай қолди. Энди у қонун олдида жавоб беради.

М.МУСЛИМОВ,

Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси, катта лейтенант.